Пайғамбарлар тарихи

Закариё ва Яҳё (а.с.) қиссаси

«Закариё дуо қилиб деди: «Раб­бим, мен­га ўз ҳу­зу­ринг­дан яхши бир фар­занд бер! Албатта Сен дуолар­ни эшит­гув­чи­сан» (Оли Имрон 38).

Исо (а.с.) нинг шогирдларидан бири бўл­миш Луқо (р.а.) нинг ривоят қи­лишича Зака­риё алайҳис-салом под­шоҳ Ҳирудис даврида Яҳузия ви­ло­я­ти­да яша­ган­лар.

У киши ҳам, аёли Ашба Биби ҳам Ҳорун авлодидан, яъни ру­ҳо­нийлар нас­лидан бўлиб, Оллоҳ­­нинг амр­ла­ри­га риоя қи­ла­ди­ган тақ­во­дор, солиҳ одам­лар эди. Лекин фар­занд­ла­ри йўқ эди – Ашба Биби туғмас, икка­ла­­си ҳам анча ёшга бориб қолган эдилар.1

Закариё (а.с.) фарзанд тилаб Оллоҳга кўп дуо­лар қилгани ҳақида Қуръоннинг Марям сурасида бундай деб ёзилган:

“Пар­вар­ди­горим, мана, ме­нинг суяк­ла­рим мўрт­лаш­ди, кек­са­лик­дан бошим-со­чим оқар­ди. Ё Раббим, мен сенга дуо қи­либ (ҳеч қачон) ноумид бўл­ган эмасман. Ор­тим­да қола­ди­ган қа­рин­дош-уруғларим (ди­ни­­мизни зое қи­либ юбо­риш­лари) дан хавф­да­ман. Хо­ти­ним туғмас. Сен ўз дар­го­ҳингдан менга ва Яъқуб хонадонига ме­рос­xўр бўла­ди­ган бир валий2 ҳадя эт, уни Ўзинг рози бў­ла­ди­ган (солиҳ кишилардан) қил!” (Марям сураси 19:4-6).

Дуоларининг ижобат бўлгани

Бир куни, кўп одамлар қурбонлик қилиш учун йиғилган вақтда меҳробга кириб ибодат қилиш шарафи ҳазрати За­ка­ри­ё­нинг чекига тушди. Ибодатни адо этаёт­ган­ларида, бир­дан қурбонгоҳнинг ўнг та­ра­фида бир фа­риш­та пайдо бўлди! Зака­риё (а.с.) уни кўриб қўрқиб кетдилар.

«Қўрқма, – деди фаришта. – Мен сенинг олдингга яхши хабар билан келдим. Дуо­ла­ринг ижобат бўлди. Худо сенга ўғил ато этди. Хотининг ҳомиладор бўлиб ўғил ту­ға­ди. Исмини Яҳё қўясан.3

Унинг та­вал­лу­ди сенга ва кўплаб одамларга шодлигу қу­вонч келтиради. Онасининг қорнидан қуд­сий руҳга тўлиб тушади. Оллоҳнинг ол­ди­да мартабаси баланд бўлади. Маю шароб ич­майди. Кўпларни Яратганга қайтаради, Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратида ке­либ, оталарни фарзандларга, осийларни аҳли илмга тортади. Халқни Мавлононинг ке­ли­ши­га тайёрлайди».

«Шундай бўлишини қандай биламан? – деб сўради Закариё (а.с.). – Ахир мен ҳам, хотиним ҳам қариб қолганмиз, менга бир аломат кўрсат».4

«Мен Оллоҳнинг даргоҳида хизмат қи­ла­ман. Исмим Жаб­ро­ил.Оллоҳ истаган иши­ни қилади.5 Бу гаплар ўз вақтида амал­га ошади. Лекин сен ўша пайт­гача тил­дан қоласан, чунки сўзларимга ишон­ма­динг.

Мана шу нарса сен учун оят-бел­ги бўлади»,6 деди фаришта.

Бу пайтда одамлар ташқарида кутиб қо­либ, нега у шунча вақт ичкарида қолиб кетди, деб ҳайрон эдилар. Закариё (а.с.) ташқарига чиққач, одамлар бил­ди­ки, у меҳробда қандайдир бир рўё кўр­ган. Чунки гапиролмас, айтадиган нар­са­си­ни имо ишора билан англатаётган эди­лар.

Ибодатлар тугагач, Закариё пайғамбар уйи­­га-оиласига қайтиб келдилар. Ора­дан ҳеч қанча вақт ўтмай, Ашба Биби ҳо­ми­ла­дор бўлди ва беш ой уйидан чиқмади. Ай­тар­ эдики: «Оллоҳ менга меҳри­бон­лик қил­ди, халқ олдида юзимни шар­ман­да­лик­дан қут­қарди».

Яҳё (а.с.) нинг туғилиши

Вақти соати келиб, Ашба Биби ўғил туғди. Қўни-қўшнилар, қариндош-уруғ­лар бир­га­лик­да йи­ғи­либ, Оллоҳнинг кўр­сат­ган мар­ҳа­ма­ти учун хурсандчилик қил­ди­лар.

Саккизинчи куни чақалоқни хатна қилиб, унга отасининг отини қўймоқчи бўл­ди­­лар. Ле­­кин онаси: «Йўқ, Яҳё деб от қўя­миз», деб туриб олди. «Қариндош-уру­ғинг ора­си­да ҳеч Яҳё деган одам йўқ-ку!» деб ҳай­рон бўлишди улар. Кейин ча­қа­лоқ­нинг ота­си­дан: «Сиз нима дейсиз?» деб им­лаб сў­ра­дилар.

Закариё пайғамбар бир тахтача олиб, ус­ти­га “Унинг исми Яҳё бўлади” деб ёздилар. Одам­лар ҳай­рон бўлди. Шу онда Закариё (а.с.) тилга ки­риб, Оллоҳга ҳамду санолар айт­ди­лар.

Ҳаммани ҳаяжон босди. Тезда ён-ат­роф­даги қишлоқларга ҳам гап тарқади. Эшит­ганларнинг ҳаммаси: “Ким бўлар экан энди бу бола?” деб ҳайратга тушар, ўйга чў­марди. Чунки унда Оллоҳнинг қудрати на­мо­ён эди.

Яҳё (а.с.) нинг ёшлиги

«(Биз унга:) “Эй Яҳё! Китобни маҳкам ушла» (дедик). Унга гўдаклик чоғидаёқ ҳик­мат-маърифат бердик. Яна унга ўз дар­го­ҳи­миздан меҳр ва поклик ато эт­дик. У жуда муттақий бўлди. Ота-она­сига меҳ­ри­бон эди, жабру ситам қи­лув­чи, осий эмас эди. Унга туғилган ку­ни­да ҳам, ва­фот этадиган кунида ҳам, қай­та ти­ри­ла­ди­ган кунида ҳам салом бўлсин”.7

Яҳё (а.с.) ўсиб-улғайиб руҳан кучли инсонга айланди ва то пайғамбарлик хиз­ма­ти­ни бош­ла­ма­гунча дашту биёбонларда яша­ди.

Яҳё (а.с.) нинг Оллоҳга хизмати

Рум императори Тибериюс подшоҳ­ли­ги­нинг ўн бешинчи йилида8 Яҳё пайғамбарга Оллоҳ­дан ваҳий келди.

Шундан сўнг у киши Ўрдун дарёси атрофидаги мин­та­қа­лар­ни кезиб, одамларга: «Ос­мон Сал­та­на­ти яқинлашди, тавба қи­линглар, гу­ноҳ­ла­рин­гиз кечирилади», деб тарғиб қи­ла бош­ла­ди­лар.

Устларида туя жу­ни­дан тў­қил­ган кийим, белида те­ри­дан ясал­ган камар, ов­қати эса чи­гирт­каю ёв­во­йи асал эди.

Ишаъё пайғамбар етти аср аввал бу ҳақда башорат қилиб айтган эдиларки: “Мана, даштда нидо янграяпти: Мавло­но­нинг ке­ли­шига йўл тай­ёр­ланг­лар. Ҳар бир сой тўл­ди­рилсин, ҳар бир тепалик па­сай­син. Эгри йўлларни тўғирлаб, паст-ба­ланд­ликларни те­кис­ланг­лар. Ҳар бир ин­сон Оллоҳ­нинг на­жо­тини кўрадиган кун кел­ди!”

Халқ Ўрдун дарёси атрофидан, Байт-ул-Му­қаддасдан ва Яҳузиянинг қолган жой­ла­ри­дан келиб, Яҳё пайғамбарнинг гап­ла­рини тинглар, кейин гуноҳларига иқрор бў­либ у кишининг василасида Ўрдун дарё­си­да ғусл олар эди. Тавба қи­ла­ёт­ган одам­лар кўп эди.

Фарзий ва саддуқийлардан ҳам кўп одам­лар ғусл оламиз, деб Яҳё (а.с.) нинг ҳу­зу­ри­га келдилар.

Шунда у киши уларга қараб: «Эй илонлар насли! Ким сизларга шу йўл билан Оллоҳ­нинг ғазабидан қочиб қуту­ласиз, деб айт­ди?! Тавба қиладиган бўлсангизлар, тав­ба­га муносиб мева бе­ринг­лар! – деди­лар. – “Биз Иброҳим ав­ло­ди­миз”, деб ўзингизни овутманг. Мен сизларга ай­та­ман­ки, Оллоҳ мана шу тошлардан ҳам ҳаз­рати Иб­ро­ҳим­га авлод тиклашга қодир! Ана, чарх­лан­ган болта дарахтларнинг ил­ди­зи­ни чо­па­ман деб турибди! Яхши мева бер­май­ди­ган ҳар қандай дарахт кесилиб, олов­га таш­ла­на­ди».

Шунда баъзи одамлар у кишидан: «Ай­тинг, биз нима қилишимиз керак?» деб сў­ра­ди­лар.

«Кийиминг иккита бўлса, бирини муҳ­тож­га бер. Овқатингни ҳам йўқсиллар би­лан бўлиш», деб жавоб бердилар у киши.

Ғусл олиш учун келганлар орасида со­лиқ­чи­лар ҳам бор эди. Улар: «Устоз, биз нима қилайлик?» деб сў­ра­ди­лар.

«Бел­ги­лан­га­ни­дан ортиқ солиқ ол­манг­лар», деди Яҳё (а.с.).

«Биз-чи, биз нима қилайлик?» деб сўрашди аскарлар. «Талончилик қилманг. Ҳеч ким­нинг ҳаққини еманг. Ноҳақ ҳеч кимни айб­ла­манг. Маошингизга қаноат қилинг», дедилар у киши.

Келиши керак бўлган Масиҳ

Кўпчилик Оллоҳ ваъда қилган Нажот­кор­нинг келишини кутаётган эди. Яҳё пай­ғам­бар­нинг олдига келган одамлар ҳам, ваъда қи­линган Масиҳ шу киши эмасмикан, деб ўйлаётган эдилар.

Ҳазрати Яҳё бунга жа­во­бан дедилар: «Мен сизларни тав­ба­га “ошно” қиляпман. Лекин менинг ортим­дан келаётган улуғроқ! Мен у кишининг чо­ри­ғи­ни ечишга ҳам арзимайман. У сизлар­ни Руҳ билан ёки оташ билан ҳам­на­фас қи­ла­ди. Паншахаси қў­ли­да, хирмонини шо­­пир­моқчи: буғдойини ом­бо­ри­га йиғиб, со­мо­нини ўчмас ўтда куй­диради».

Яҳё пайғамбар қайта-қайта халққа наси­ҳат қи­лар, нажот даври яқинлашганини одам­лар­га ту­шун­ти­рар эдилар.