Пайғамбарлар тарихи

Марям алайҳас-салом қиссаси

«Албатта, Оллоҳ Одамни, Нуҳни, аҳли Иброҳимни, аҳли Имронни оламлар ус­ти­дан танлаб олди» (Оли Имрон сураси 3:33).

Марям (р.а.) нинг дунёга келиши

Марям (р.а.) нинг онаси – Ҳанна бинти Фа­ҳуд1 деган аёл бўлиб, у Закариё пай­ғам­бар­нинг аёли Ашба Биби билан опа-сингил бўлган.

Ҳанна опа, ёши анча жойга бориб қол­ган­да ҳомиладор бўлади2 ва бир қушнинг по­ла­по­нига ов­қат бераётганини кўриб Оллоҳга дуо қи­ла­ди. Бу дуо Қуръони каримнинг Оли Имрон сураси, 35-оятида бундай деб баён қилинган:

«Имроннинг хотини: «Эй Роббим! Ал­бат­та, мен қорнимдагини холис Ўзингга назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, би­лув­чи зотсан», деганини эсла!»

Ўша пайтда маъбад хизматига фақат ўғил болалар назр қилинар эди.3 Ҳанна қор­ни­даги ҳамласини Оллоҳга назр қил­га­нида, эри Имрон: «Нега бундай қилдинг? Агар қиз бўлса нима қиласан?» деб сўрайди. Кўз ёриган пайтда кўрсалар, фарзанд дар­ҳа­қиқат қиз экан:

«Туққан чоғида: «Эй Раббим, мен буни қиз туғдим-ку!!» деди. Ҳолбуки, Оллоҳ унинг нима туққанини яхши билади. «Ўғил қиздек эмас. Мен унга Марям деб ном қўйдим ва, албатта, Сендан унга ва унинг зурриятига4 шайтонир ражимдан паноҳ тилайман», деди» (Қуръони карим, Оли Имрон сураси, 36-оят).

Орадан бир қанча вақт ўткач, Закариё (а.с.) Марям учун ка­фил-оталикка сайланиб уни ўз тарбиясига оладилар. Балоғат ёши­га етгач, алоҳида бир ҳуж­ра­га5 жой­лайдилар. Шунда бир мўъ­жи­за­нинг гу­во­ҳи бўладилар, қачонки Марям­нинг хо­на­­си­­га кирсалар, фаслда йўқ ме­ва­лар­нинг, яъни қишда ёзги меваларнинг ва ёзда қиш­ки меваларнинг турганини кўрадилар.

Бу xусусда Қуръони Каримда бундай деб ёзилган: «Бас Парвардигори (Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди ва унга Закариёни кафил қилди. Ҳар қа­чон Закариё унинг олдига ҳуж­ра­га кир­га­нида, унинг ҳузурида бир ризқ-на­си­ба кўрди. «Эй Марям, бу нарсалар сенга қаeрдан келди?» деганида, (Марям) айтдики: «Булар Оллоҳнинг ҳу­зу­ри­дан. Албатта Оллоҳ Ўзи истаган ки­ши­ларга беҳисоб ризқ берур» (Қуръони карим, Оли Имрон сураси, 37-оят.)

Бу воқеаларнинг ҳаммаси Ашба Биби Яҳё (а.с.) га ҳамладор бўлишидан аввал со­дир бўлган эди.

Биби Марямнинг ҳамладор бўлиши

Закариё (а.с.) нинг хотини ҳомиладор бў­либ, ҳамласига олти ой тўлганда, Оллоҳ (с.в.т.) Марям (а.с.) нинг олдига ҳам Жаб­ро­ил (а.с.) ни (бир гуруҳ фаришталар билан)6 юбо­ра­ди.

Марям (а.с.) бу пайтда Носира шаҳ­ри­да яшар, Юсуф исмли бир йигитга унаш­ти­рил­ган эди.

Қуръонда Жаброил (а.с.) нинг инсон кў­ри­ни­шида юборилгани айтилган: «Биз (Мар­ям­га) руҳимизни юбордик ва у (Мар­ям­га) бус-бутун инсон кў­ри­ни­ши­да намоён бўлди».7

Марям (а.с.) қўрқиб кетадилар. Кейин: «Мен Раҳмондан сендан паноҳ беришини сў­рай­ман, агар тақводор бўлсанг...»,8 дей­ди­лар.

Фаришталар эса: «(Қўрқма) эй Мар­ям, шуб­ҳа­сиз, Оллоҳ сени танлади, пок­лади ва бутун оламлардаги аёллар­дан аф­зал қил­ди»,9 деб башорат беришади.

Кейин Жаброил (а.с.): «Оллоҳнинг мар­ҳа­ма­тига сазовор бўлдинг. Оллоҳ сенга по­ки­за бир ўғил ҳадя этмоқчи,10 – деди. – Энди ҳамладор бўлиб, ўғил туғасан. Ис­ми­ни Исо қўясан. У буюк инсон бўлғай, Оллоҳ­нинг Масиҳи деб аталгай. Пар­вар­ди­го­ри­миз уни Ўз Салтанати тах­ти­га ўт­қа­за­ди ва у тоабад под­шоҳлик қилади», деди.

Шунда Биби Марям нима бўлаётганини ту­шун­май:

«Менга одамзод тегмаган бўл­са, бузуқ аёл бўлмасам, қаёқдан фар­занд бўлсин?» дейди.11

(Фаришта) эса: «Ҳа, шун­дай. Раббимиз дейди-ки, бу Мен учун осон. Биз уни (зурриятни) инсоният учун оят-мўъ­жиза ва Биздан бўлган раҳмат қилиб (юбор­яп­миз). Бу – битган иш», деб жа­воб беради.12

Оли Имрон сурасида бу во­қеа ҳақида бундай деб ёзил­ган: «Эй Марям, дарҳақиқат Оллоҳ сенга Ўз Сўзининг хушхабарини бермоқда-ки, унинг исми ал-Масиҳ, Ийсо ибн Марямдир. У бу дунёда ҳам, охиратда ҳам обрўли ва яқин бандалардан. У одамларга бешикда ҳам, қарирган чоғида ҳам гапиради ва солиҳлардандир».

(Шунда Марям) деди: «Эй Раб­бим, менга башар қўл тек­киз­маган бўлса, қан­дай қи­либ болам бўлади?!»

У зот: «Шундай, Оллоҳ хоҳ­ла­ганини қи­ла­ди. Бир ишни ирода қилса, «Бўл!» дейиши ки­фоя, бў­ла­ве­ра­ди», деди» (Оли Имрон 3:45-47 оятлар).

Исо (а.с.) га берилган сифатлар

Қуръоннинг ушбу ояти ка­ри­ма­ла­ри­дан ҳазрати Исо ҳақида берилган баъзи бир маълумотларни таъ­кид­ла­ши­миз мумкин. Айтилган оятларга биноан у киши:

  • закий, яъни бегуноҳ инсон бўлганлар (шайтон у кишининг устидан ҳукм юргиза олмаган);
  • масиҳ, яъни подшоҳлик мақомига эга бўлганлар;
  • инсоният учун Оят эдилар (Оятуллоҳ исми Ислом динида фақат ҳазрати Исо (а.с.) га хос);
  • Оллоҳнинг Раҳмати эдилар (Раҳматуллоҳ);
  • Оллоҳдан келган Сўз эдилар (Калиматуллоҳ);
  • бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам обрўли;
  • Оллоҳга яқин (муқарраб) банда бўлганлар;
  • солиҳ инсон эдилар;
  • бешикда ҳам гапиришга қодир бўлганлар.

Инжили шарифда Жаброил (а.с) нинг мана бу сўзлари ҳам баён этилган: «Оллоҳ таоло Ўз Руҳини юборади, Оллоҳнинг қудрати билан ҳамладор бўласан. Шу сабабдан туғилажак муқаддас фар­занд Оллоҳнинг Масиҳи деб аталади. Ана, холанг Ашба ҳам бе­пушт эди – қарирган чоғида ҳомиладор бўлди. Оллоҳ учун ило­жи йўқ нарсанинг ўзи йўқ!»

«Майли, – деди Марям. – Мен Оллоҳ­нинг бандасиман, нима деса розиман». Шундан сўнг Жаброил фаришта кўздан ғойиб бўл­ди, Марям (р.а.) нинг қорнида эса фар­занд пайдо бўлди: «Бас, у ҳамладор бўлди».13